АС Ўзгарувчан токда(АС ва DC қувватлаш нима? мақоласига қаранг) Қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш шартлари.
Ўзгарувчан токда ишловчи (АС) Қувватлаш қурилмаларини ўрнатишда 2 та асосий омил ўта муҳим. Биринчиси тупроқлама(заземление), иккинчиси кучланиш релеси (реле напряжение). Иккаласи ғам ток кучининг тўсатдан ўзгаришини бартараф этиш вазифасини ўтайди. Бунда албатта қувватлаш қурилмаларининг сифатига ҳам боғлиқ.
- Тупроқлама (заземление) шартлари.
— Тупроқлама ўрнатилишининг 2 та сабаби бор. Биринчиси элулов кузовида қувват олиш жараёнида ток ҳосил бўлади ва бу ток машинага қўл текканида ток уришини олдини олиш учун, иккинчиси эса 250 Вольтдан ошиқча кучланишни машинадаги қувватлаш портига эмас ерга ўтказиб юбориш вазифасини бажаради. Чунки, қувватлаш қурилмаларининг аксарияти 150В-250В оралиғида ишлайди.
— 3,5 кВтлик қувватлаш қурилмалари учун 1,5 кесимлик сим орқали доимий намлик сақландиган ерга 70 смдан 1 метргача қозиққа улаш зарур. 3,5 кВтлик қувватлаш қурилмаларини оддий розеткага улаб қувватлаш мумкин. Бироқ, бунда фаза розетканинг ўнг тешигига мосланган бўлиши лозим, яъни қувватлаш қурилмаси розеткага суқилганда фаза ўнг тарафда бўлганлиги сабабли, розеткада ҳам фаза ўнг тарафда бўлиши шарт. Шунингдек, тупроқлама билан ишловчи розетка ўрнатилиши зарур. Уй шароитида фазани аниқлаш учун индикатор бурагич(отвёртка) ёрдамида фаза аниқланади агар, фаза чап тарафда бўлса уни ўнг тарафга ўтказиш орқали бартараф этилади. Аксар қувватлаш қурилмалари фазага мос тушмаганлиги сабабли машинага қувват бермайди. Ва бу ҳолат асосан машинани ўзи билан келган қувватлагичларда учрайди. Яъни қўимча ҳимоя воситаси ёқилган бўлади. Айримлари эса фаза тескари бўлсада қувват бераверади, бунда эса ҳимоя ўчирилганлиги сабаб қувват беради.




— 7,5 кВтлик қувватлаш қурилмалари учун 2,5 кесимлик сим орқали доимий намлик сақланадиган ерга 1 метрдан 2 метргача қозиқ қоқиш зарур.
— 7,5 квтдан 32 квтгача бўлган қувватлаш қурилмалари учун уч қозиқлик контур тупроқламадан фойдаланиш зарур.
- Кучланиш релеси

Кучланиш релеси токнинг қисқа вақт оралиғида юқориланиши ва пастланиши оқибатида рўй берадиган босимларни бартараф этиш учун қувватлаш қурилмасидан аввал ўрнатилади. Аксарият ҳолатларда, ток кучланишининг қисқа вақт оралиғида ўйнаши оқибатида қувватлаш қурилмаси ортиқча кучланишни ерга ўтказишга улгурмаслиги мумкин.
Кучланиш релеси асосан 16 ампердан юқори қувватда ишловчи қувватлаш қурилмалари учун ўрнатиш зарур. 16 ампердан паст яъни 3,5 кВтгача қувват олинганда кучланиш релесидан фойдаланиш мажбурий эмас. Чунки кучланиш қуввати паст бўлганлиги сабабли тупроқламани ўзи етарли.
Кучланиш Релеси (реле напряжение/антискачок) вазифалари?
Кучланиш релеси – ток кучининг юқори ва пастлашини бартараф этиш учун фойдаланилади. Ва унда белгиланган меъёрларда ишлайди. Қувватлаш қурилмалари учун кучланиш релесининг ишлаш дипазонини юқори кўрсаткич 250 В қуйи кўрсаткичини эса 150 В белгилаш тавсия этилади. Яъни ток кучи 250 Вольтдан ошиб кетганда кучланиш релеси эса автоматик равишда токни узади ва белгиланган секунддан сўнг яна фаолиятини давом эттиради.
Қувватлаш қурилмасига қай ҳолларда стабилизатор зарур?
Стабилизатор вазифаси – паст ёки юқори кучланишдаги токни меъёрлаштириш, яъни доимий 220 В қилиб бериш. Одатда ток кучланиши доимий 150 Вольтдан паст бўлса, стабилизатор қўйиш тавсия этилади. Агар ток кучланиши 250 вольдан юқори бўлса, қувват релеси етарли.
Чунки, қувват қурилмаларнинг аксарият турлари 150 вольтдан 250 Вольт оралиғида ишлашга мўлжалланган, яъни паст токда ҳам ишлайверади. Фақат ток қуввати кучланиш пастлиги эвазига пастроқ бўлади. Масалан, 3,6 квтлик қурилма учу 220В*16Ампер=3,5 квт/соат., 150 Вольт*16Ампер = 2,4 кВт.соат. 7 квтлик қурилма учун эса 220 В*32Ампер=7квт/соат., 150 В*32Ампер=4,8квт/соат.,
Қувватлаш қурилмалари паст кучланишда ҳам ишлайди, бироқ белгиланган қувватни бера олмайди ва машинани қувватлаш вақти шунга мос равишда узоқроқ бўлади.
Стабилизатор қуввати талаб қилинадиган кўрсаткичдан 30 фоиз юқори бўлиши зарур масалан 7 кВтлик қурилма учун 7+30%≈10 квтлик стабилазтор ўрнатишни талаб этади.
Иқтисодий жиҳати ҳисобланса, секинрок қувват берсада кучланиш релесидан фойдаланиш етарли. Стабилизатор нархи, кучланиш релесига нисбатан қимматроқ ва у ток сарфини 10 фоизгача оширади ва унга доимий эҳтиёж йўқ.
Қувватлаш қурилмалари учун юқорида айтганимиздек кучланиш релеси ва тупроқламанинг мавжудлиги етарли. Ва албатта бунда қувватлаш қурилмаси СИФАТИни унутмаслик лозим!
