Аlternating current (AC) – яъни, ўзгарувчан ток оқими, direct current (DC)– Доимий/ўзгармас ток оқими(DC).
Кучланиш тури иккига бўлингани каби, қувватлаш қурилмалари ҳам (станциялар) иккига бўлинади ва DC қувватлаш қурилмаси тўғридан-тўғри токдан фойдаланади, АC қувватловчи эса ўзгарувчан токдан фойдаланади. Шунга кўра, DC қувватлаш қурилма тезлиги тезроқ, АC қувватлаш қурилма тезлиги эса секинроқ.
Зарядлаш тамойиллари
DC қувватловчи қурилма тўғридан-тўғри батареяни қувватлайди. Ўзгарувчан токни доимий токка айлантириб, батареяга қувват беради. Ва бу ҳозирги амалиётда тез қувватлаш (быстрая зарядка) деб аталади
АC қувватлаш қурилмаси эса фақат қувват чиқишини таъминлайди ва қувватлаш функциясига эга эмас. Қувватлаш функциясига эга қурилма Элулов бортида ўрнатилган бўлади. Бунда бортдаги қурилма ўзгарувчан токни доимийга айлантириб батареяга узатади ва Элулов бортидаги қувватлаш қурилмасига токни узатувчи қурилма эса чиқувчи токни зарур Амперга таъминлаб берувчи вазифани бажаради. Шу сабаб, биз амалиётда қувватлаш қурилмаси деб номлаётган ускунани, «ток қувватини таъминловчи узатма» деб номлаш тўғрироқ бўлади. Чунки, юқорида айтганимиздек, қувватлаш қурилмаси элулов бортида ўрнатилган бўлади.

Қувватлаш кучи.
DC қувватлаш қурилмаси уч фазали тўрт симли қувват тизимини қабул қилади ва доимий токка айлантириб, белгиланган қувватни элуловга ўтказади. Тез қувватлаш қурилмалари модули DC/AC вазифаларига эга ва батарея тўлгани сари унинг ток узатиш қуввати пасаиб боради. Одатда 80 фоизгача тез қувватлайди ва ундан сўнг секин қувватлаш режимига ўтади.
АC қувватловчи — бу элуловнинг бортидаги (яъни электр транспорт воситасига ўрнатилган қувватлаш қурилмаси) қувватлаш қурилмаси. Кўпи билан 3,5 кВт ва 7 кВтгача қувват. Баъзи элуловларда 40 кВтга АС токни доимий токка айлантириб батареяга ўтказади.
Элуловларни АС ўзгарувчан токда 7 кВтдан юқори ток қабул қилиши, элулов бортида ўрнатилган қувватлаш ускунасига боғлиқ. Масалан, Тесла ва Хитойнинг бир нечта элуловлари бортида АС ўзгарувчи токдан 22 дан 40 кВтгача ток қабул қилувчи ускуналар ўрнатилган бўлади.
Элуловларнинг бортида ўрнатилган қувватлаш қурилмаси устида неча ампергача ўзгарувчан токни қабул қилиши ёзилган бўлади. Масалан, BYD chazor гибрид элуловининг қувватлаш қурилмаси эшикчасида 16 А -250 V белгиси туширилган. Бунга кўра, ушбу элуловда 3,5 кВтгача бўлган қувватлаш қурилмаси ўрнатилган. BYDSong plus гибридда эса 32 А-250 V белгиси туширилган. Бунга кўра, 7 кВтгача(32*220=7,0 кВтгача ток қабул қилиш қурилмаси ўрнатилган.
АС ва DC қувватлаш қурилмалари турлари.
АC қувватлаш қурилмаси:
— 1,7 кВтдан 32 кВтгача бўлганлари сотувда мавжуд. Ва 7 кВтга бўлганлари 220 В бир фазада, 7 кВтдан юқорилари эса 3 фаза 380В ишлайди.
DC қувватлаш қурилмаси:
— Ҳозирда сотувда, 20 кВтдан 240 кВтга бўлган қурилмалар сотувда мавжуд ва 3 фаза зарур.
Нарх ва ўрнатиш.
АC қувватлаш қурилмаси:
— арзонроқ сифатига қараб 150 доллардан бошланади, сифати ва ток бериш қувватига қараб ўзгариб боради;
— хусусий равишда ўрнатилиши осонроқ.
DC қувватлаш қурилмаси:
— ҳажми каттароқ;
— нархи қимматроқ бозорда таклиф қилинаётган нарх тахминан 1500 доллардан бошланади
— ўрнатишда махсус кабел узатмалари ва талабларга қатъий амал қилиш.
(хавфсизлик талабларини бажариш мақсадида, DC қувватлаш қурилмаси ёнида ёнғинга қарши талабларга риоя этиш тавсия этилади.)
Батареяга таъсири
АC қувватлаш қурилмаси қувватлаш охирида батарея пакетини тенглаштиради ва ҳар бир ҳужайранинг иложи борича тўлиқ қувватланишини таъминлайди. Секин қувватлаш енгил/юмшоқ ва батареянинг ишлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради. Бундай қувватлаш батареялар ва автомобил учун хавфсиз ҳисобланади.
DC қувватлаш қурилмаси орқали батареянинг доимий сифатли ишлашига салбий таъсир қилади ва катта оқим остида қувватлаш батарея ҳужайраларига кескин ва оғир таъсир қилади. DC қувватлаш қурилмасида узлуксиз ва узоқ муддат қувватлаш батарея пакетини мувозанати бузилишига сабаб бўлади. Узоқ муддатли тез қувватлаш батареянинг ишлаш муддатини маълум даражада йўқотишига олиб келади ва хавфсизлик омили камаяди. Шунинг учун тез ва секин қувватлашни оқилона мослаштириш керак. Бундан ташқари, тез қувватлаш автомобил учун белгиланган номинал юриш диапазонини камайишига сабаб бўлади.
Элулов маълум пайтдан сўнг белгиланган кўрсаткидан камроқ юриб қолади. Бунда нима қилиш керак?
Элулов тез қувватлашда қувватлаш ва қувватлаш билан боғлиқ бошқа омиллар сабаб батарея пакет(блок)ларида дисбаланс номутаносиблик ҳосил бўлади ва бу номутаносибликни бартараф этишнинг икки усули мавжуд.
1) Батарея қувватини минимал даражага тушириш (2 фоизгача) ва секин қувватлаш яъни 1,5 -2,0 квтгача қувватлаш қурилмасида батареяни тўлиқ қувватлаш.
2) Планшет Диагностикаси ёрдамида батарея пакети қувватларини тенглаштириш.
Элуловни доимий қувватлашда қай бир қурилма афзал?
Доимий қувватлашда АС қурилмадан фойдаланиш афзал. Сўнгги пайтларда бир хонадонда икки ва ундан ортиқ элуловларни кўпайиши 7 кВтлик қувватлаш қурилмалари ўрнига DC 20 ёки DC 30 кВт қурилмаларини уй шароитида ўрнатиш кузатилмоқда.
Хавфсизлик ва сифат талабларини бузмаслик мақсадида, 3 фазада ишловчи АС 22, АС32 кВт лик қувватлаш қурилмаларни ўрнатиш тавсия этилади!!! Ва Албатта, бунда элуловнинг АС ўзгарувчан токда неча кВтгача ток қабул қилишини инобатга олиш зарур.
