Зарядка бўйича +99891 006 23 73

Электромобил устаси Абдувоҳид +99894 314 04 40

Электруловларни қувватлаш ва улардан фойдаланиш ҳақида

Электруловларни қувватлаш  ва улардан фойдаланиш ҳақида! Тажрибаларга таяниб, одатий саволларга жавоблар! (қисқартмада Элулов)

Электруловни одатий 220 В ток орқали қувватлаш мумкинми?

                Ҳа, қувватлаш мумкин. Ва бу айни муддао. Барча электроуловларда тез қувватлаш (380Вт) ва секин қувватлаш (220 Вт) махсус портлари ўрнатилган. Элуловни қувватлаш учун махсус розеткадан, яъни тупроқлама (заземление) розеткасидан фойдаланиш зарур ва албатта 1 фазалик сим розеткадан ерга камида 70 смлик қозиқ қоқилишги ва тупроқлама учун сим тортилиши шарт.

Электрулов 220 В орқали неча соатда қувватланади?

Бу саволга бир сўз билан жавоб бериш қийин. Чунки, неча соатда қувватланиши қуйидаги бир нечта омилларга боғлиқ:

  • Батарея сиғимига. Бунда,  электрулов батарея сиғими қначалигини билиш зарур ва у турли моделларда турлича ва у айни пайта энг ками 15 кВтлик сиғимдан 120 КВтгача мавжуд. Масалан сизнинг автоуловинингиз батарея сиғими 30 квт бўлса ва электр сими орқали келаётган ток қуввати 3,5 КВт ва у қувват бериш давомида ўзгармас бўлса, тахминан 8,5 соатда тўлдиради.
  • Батареядаги қувват қолдиғига. Масалан, автоуловнинг 30 кВтлик батарея сиғимидаги  қувват қолдиғи 60 фоиз ва КВт ҳисобида 18 кВтга тенг. Бунда батареяни 100 фоизга тўлиқ қувватлаш учун яна 12 КВт электр қуввати талаб этилади. Электр сими орқали келаётган ток қуввати 3,5 КВт ва у қувват бериш давомида ўзгармаслиги инобатга олинса, батареяга 12 КВт токни тахминан 3,5 соатда беради.
  • 220 ватт сим турига(ток ўтказувчанлиги). Масалан,  электр токи ўтказувчи симлари тури ҳар хил ва  энг кўп қўлланиладигани 1.5 ва 2.5 кв.мм симлардир. Шунга кўра,
    1. кв.мм симнинг ток қуввати 19 ампергача ва ўтказувчанлиги эса  4.1 кВт/соатга тенг,  2.5 кв.ммлик симнинг ток қуввати 27 ампергача ва ўтказувчанлиги эса 5.9 кВт/соатга тенг. Бир фазалик 220 Вт ток қуввати 16Ампер * 220 Вт = 3.5 Квтдан ошмаслиги инобатга олинса симдан ток ўтказувчанлик бир соатда 3,5 кВтдан ошмайди.
  • ток ўтказувчи розетка амперига. Ток ўтказувчи сим қувват ўтказувчанлиги 16 ампердан юқори бўлсада, лекин ток ўтказувчи розетка 16 ампердан кичик бўлса, масалан 6 ёки 12 амперга тенг бўлса, батареяга уланган қувватлаш орқали соатига 3,5 кВт эмас розетка ампрега мутаносиб ток ўтади. Масалан 6 амперлик розеткадан соатига 1,3 кВт (6*220=1,32кВт), 12 амперлик розеткадан эса соатига 2,64 кВт. Ва бунда батареянинг сиғими ток ўтказувчанлик кВтга кўпайтириш орқали қанча соатда тўлиши аниқланади.
  • 220 В сим орқали келаётган ток қувватига. Электр симлар турлари ва улардан оқувчи ток қувватларини юқорида аниқлаб олдик. Энди эса электр симлари тарқатувчи қутидан келаётган симга нечта электр жиҳози улангани орқали ток қувватини ҳисоблаймиз. Унга кўра, 16 амперлик автомат орқали хох 1,5 кв.мм, хох 2,5 кв.ммлик сим бўлсин ток қуввати соатига 3,5 кВтдан ошмайди. Агар, ушбу симга бир эмас 2 ёки 3 та розетка ўрнатилган бўлса, 2 чи ва 3 чи автоматларга уланган электр жиҳозларининг сарфи ҳам айрилади . Масалан 1 чи розеткада ТВ ва унинг электр сарфи 0,8  кВтга тенг, 2 чи розеткага эса музлатгич ва унинг электр сарфи 1,2 кВтга тенг, 3 чи розетка эса электромобил қувватлаш розеткаси уланган.Демак, 3,5 кВт — 0,7 кВт-1,2 кВт =2 кВт. Электр сими орыали оыиб келаётган 3,5 кВт энергиядан учинчи розеткага борадиган энергия 1,5 кВтга тенг. Ва бу сим орқали ўтаётган энергия қийматидан келиб чиқиб, батареяни қувватлаш вақтини ҳисоблаш мумкин.

Юқоридаги асосларга кўра, электроуловни қувватлаш 1 соатда 3,5 кВтга тенглигини таъминлаш учун электр қутидан алоҳида камида 1,5 кв.мм лик кўп томирли мис симини тортиш ва 16 амперлик автомат ва 16 амперлик розетка ўрнатилиши лозим ва шунда батареяни қувватлаш 1 соатда 3,5 кВтга тенг бўлади.

 Шу ўринда, яна бир муҳим жиҳатни унутмаслик керак! Электр қутисига келаётган бош(асосий, марказий) симнинг ток ўтказувчанлиги ҳам уйда сарфланадиган жами кВтга мутаносиб бўлиши лозим.  Агар марказий сим ўтказишда 2,5 кв.ммлик сим тортилган бўлса бунда асосий автомат қутисига келувчи ток қуввати 5,9кВтдан ошмайди ва бу уйдаги барча электр жиҳозларига тақсимланиши иноабтга олинса, ҳар бир розеткада ток қуввати пасайиб боради. Шу учун ожатда уйларга кирувчи асосий сим сифатида 4 кв.ммлик симдан фойдаланиш тавсия этилади.

Одатий 220 Ватт уланмаси орқали қувватланганда ток сарфи харажати қанча?

Ушбу харажат қуйидагича аниқланади

Батареяни қувватлаш сиғими миқдори * электр токи учун тўланадиган тўлов қиймати=сумма.

Масалан, батарея сиғими 40 кВт * электр ҳақи тўлови 1кВт учун 300 сўм = 12000 сум. Бунда, батареядаги қолдиқ энергия қуввати мутаносиб равишда ўзгарувчан бўлади ва қолдиққа нисбатан кўпайтириш орқали ҳисобланади.

Кўп қаватли уйларда яшовчилар қандай қувватлаши мумкин?

Тажрибада икки хил усулдан фойдаланиш мумкин. Биринчиси, уйдан машина тураргоҳига сим тортиш, иккинчиси эса уй жойдан фойдаланиш коммунал ташкилоти билан келишилган ҳолда кўп қаватли уйнинг биринчи қават ёки ертўласида мавжуд электр узатмасига уланиш орқали. Албатта, иккала ҳолатда ҳам қувватлаш учун тортилаётган электр сими узунлиги ҳисобга олиниши зарур. Чунки, электр сими қанчалик узун бўлса, энергия йўқолиши кўпаяди ва симларнинг қизиши ортади. Электр устаси маслаҳатига таянилади.

Электруловни тез қувватлаш станцияларида қувватлаш зарарлими ва зарарли бўлса қувватлаш шартлари қанақа?

Элулов батареяларини тез қувватлаш станциялардан кўра секин қувватлаш фойдалироқ. Бунинг асосий сабаби, тез қувватда батаерея ҳужайралари қизишига  ва тез ишдан чиқишига сабаб бўлади.  Шу сабабдан ҳам тез қувватлаш станцияларида ҳар учта циклда бир марта қувватлаш тавсия қилинади, яъни ҳар уч марта секин қувватлашдан сўнг бир марта тез қувватлаш мумкин. Тажрибада уяли телефонларимизни тез қувватлаш орқали унинг қизишига гувоҳ бўлганмиз.

Тез қувватлаш станцияларида қувватлашда электр сарфи учун тўловлар қанча?

Айни пайтда, Тез қувватлаш станцияларида қувватлаш нархи юридик шахслар учун ўрнатилган тариф миқдорида ва бу тахминан 1 кВт учун 700 сўм атрофида. Бироқ, кВт учун тўланадиган ҳақдан ташқари электруловни қувватлаш учун сарфланган вақт, яъни тураргоҳни банд қилганлик учун алоҳида тўлов ундирилади ва бу миқдор бугунги кунда соатига 5000 сўмдан 60000 сўмгачани ташкил қилади.

Нега тураргоҳ учун алоҳида тўлов ундирилади? 

Бунинг асосий сабаби, амалдаги қонунчилик талабига кўра, электрдан фойдаланувчи юридик шахс субетказувчи сифатида электрни қайта сотиш ҳуқуқига эга эмас. Шу сабабли, элуловни қувватлаш учун кетган электр сарфига қўшимча устама ўрната олмайди. Бироқ у тез қувватлаш станциясини ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида тураргоҳ учун тўловни жорий қилган ва буни тадбиркор сифтида мижозлардан ундиради. 

Нега тураргоҳ учун тўлов миқдори ҳар хил, яъни 5000 сўмдан 60000 сўмгача?

Бунинг асосий сабаби тез электр қувватлаш станциясининг электр узатиш қуввати билан боғлиқ. СОатига 7,5 кВтлик станция учун тураргоҳ учун тўлов 5000 сўм бўлса, 40 кВтлик учун 40000 сўм, 60 кВтлик учун эса 60000 сўмни унда юқорилари учун эса турлича. Масалан, 7,5 кВтлик станция соатига 7,5 кВт ток узатади ва тахминан 5250 сўмлик электр сарфлайди ва шунга мутаносиб равишда тураргоҳ хизмати ҳам 5000 сўмни ташкил этади.

Элуловни қувватлашда об ҳавонинг таъсири қанақа?

Электруловларни қувватлаш ҳаво ҳарорати 0 градус цельсийдан пасайганда ва ҳаво ҳарорати 35 градус цельсийдан ошганда қувват қабул қилиши қийинлашади. Ушбу ҳолатни тушуниш учун, уяли телефонларни қувватлаш ҳолатини кўз олдга келтириш мумкин. Масалан, юқори ва қуйи ҳаво ҳароратида уяли телеофнлар қувват қабул қилиши секинлашади. Агар, юқори ҳарорат 39 градус целсийдан ошса уяли телефонларнинг BMS (Battery Management System) ва PMC (Protection Circuit Module) тизимлари ишга тушади ва қувват олишни уяли алоқа ҳарорати нормал ҳароратга келгунга қадар чеклаб қўяди. Элуловларда батареяларини қувватлаш ҳам худди шу принципда ишлайди. Фақат уларда қувватлаш ҳарорати чегараси бироз юқори.

Элуловларни қувватлаши сифатини ва маромийлигини таъминлаш учун қуйи ҳарорат 0 градус цельсийдан юқори ҳароратни 39 градусдан ошиб кетмаслигини таъминлаш тавсия этилади(қуёш ёки совуқдан ҳимоялувчииншоотлар).   

Тўлиқ 100 фоиз қувватланган электрулов қанча йўл босиб ўта олади?

Бу кўрсаткич бир нечта омилларга боғлиқ ва қуйида бир нечтасини санаб ўтилади:

  • батарея сиғимига, батарея сиғимидаги кВтдан унинг қанча км юришини аниқлаш мумкин. Лекин, бунда двигателнинг 1 соат учун энергия сарфини, унинг айланиш тезлигини,  электр сарфини бошқарувчи BMS ва рекуперацияни ҳисобга олиш зарур;
  • элуловга ўрнатилган двигателга: элуловга ўрнатилган двигател турлича электр сарфлайди ва у элуловни тез юриши ва жойидан қўзғалишида сарфлайдиган энергия ҳажмига тенг;
  • элулов рекуперация тизимига (генератор): Элуловларда ўрнатилган рекуперация тизими турлича кВт ишлаб чиқаради ва қувват бериш ҳажми ҳам турлича. Бу  тизим тормоз босганда, педал босмай ҳаракатланганда, тепаликдан пастга тушаётган батареяга қувват беради.
  • батареядаги ток сарфини бошқарувчи BMS тизимига, BMS тизимига боғлиқ, батареяни энергия сарфини ва қабул қилишини бошқарувучи тизим турли автоуловларда турлича.

Турлича бўлишининг асосий сабабларидан бири элулов двигателига мос ва батарея турига боғлиқ. Энергия сарфини бошқарувчи тизимни ишлаш принципи электрулов параметри билан бевосита боғлиқ. Шунга кўра, турли электруловда турлича ишлайди. Масалан, иккита турли хил электрулов ва уларнинг иккаласига ҳам бир хил турдаги 70 кВтлик батарея ўрантилган лекин иккаласининг тўлиқ қувватда босиб ўтиш йўли турлича бўлади. Бу юқорида айтилганидек электруловга ўрнатилган электрдвигател энергия сарфига, BMS тизимининг ишлаш принципига ва рекуперация тизимига боғлиқ. Шу сабабдан, иккита бир хил батарея сиғимлик электруловни “бир хил масофа босиб” — ўтади деган хулоса қилиш ноўрин.

Нега тўлиқ 100 фоиз қувватланган электрулов ҳар сафар — ҳар хил йўл босади?

Бу батареяни қувватлаш сифатига боғлиқ. Электр токидан келаётган ток ўзгарувчанлиги боис, батарея блоклари ва ҳужайра(молекула)лари турлича қувватланади. Шунингдек, батареяни қувватлаш жараёнида батарея қизийди ва совиб қувватланади. Физика дарсларидан маълумки, металл молекулалари иссиқда кенгаяди, совуқда эса тораяди. Шу назарияга асосан батаерея ҳужайралари тўлиқ тўлмаслиги мумкин. Масалан батарея сиғими 40 кВт ва аслида у 37 кВтга тўлган бўлиши мумкин, лекин BMS тизими  уни 100 фоиз қувватлаган кўрсатаверади. Батареялар турига қараб ўзида турли ҳажмда энергия қабул қилади ва сақлайди. Масалан, темир фосфатли батарея минимум 2В дан 3.3 Вольтгача, литий учталик эса 2.5В дан 4.2 Вольтгача. Бунда, хар иккала минимумида электр қабул қилиб, таблода 100 фоиз қувватланган кўрсатиши мумкин. (батафсил батареялар турлари ҳақида ўқинг)

Бундан ташқари, элуловни бошқаришда жойидан қўзғалишда педални қанчалик босиш муҳим, чунки айнан ўша пайтда керагидан ортиқ энергия сарфлайди. Элулов маълум бир тезликка чиққандан сўнг педални доимий бир хил темпда босиб туришга эҳтиёж йўқ, яъни педалдан босилиши бироз орқага қайтарилса ток сарфи камайгани таблода кўринади, бироқ тезлик пасаймайди. Шундан келиб чиқиб, кўзғалишда бир маромда педал босиш ва маълум тезликка чиққандан сўнг педални бир оз орқага қайтишини таъминлаш кифоя.

Элуловларни батарея туридан қатъий назар тез қувватлаш станциясида 80-90 фоизгача, 1 фазалик 220 В орқали эса максимум 90-97 фоизгача қувватлаш тавсия этилади.  Бундай қувватлаш батареяни қувватлаш циклини ва унинг хизмат қилиш даврини узайтириши учун зарур. (батафсил батареялар турлари ҳақида ўқинг)

Элуловни батареясидаги заҳира қуввати тугамасдан қувватлаш мумкин-ми?

Ҳа мумкин. Замонавий элуловларда асосан икки хил батарея Учталик литий ва темир фосфат батареялар ўрнатилади ва ҳар иккаласида ҳам қувват хотираси мавжуд эмас. Бу эса элуловдаги заҳира қолдиғидан, яъни заҳира қолдиғи 40 %, 50 %, 70 % бўлишидан қатъий назар исталган пайт қувватлаш мумкин.  (батафсил батареялар турлари ҳақида ўқинг)

Батареянинг ишдан чиқишига таъсир қилувчи омиллар?

Электрулов батареяси ишлаб чиқарувчи томонидан 8 йилга кафолат берилади. Лекин баъзида ушбу муддатга етмасдан ҳам батареянинг айрим блоклари ишдан чиқиши мумкин. Унинг ишдан чиқишига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин.

  • Батарея бир нечта қисмларга бўлинган блокалардан иборат ва блокларнинг бирортаси техник носоз бўлиши мумкин. Бундай батареяни тез қувватлаш станцияларида қувватлаганда ёки тупроқламасиз розеткалар орқали қувватлаганда носозлик белгиларини кўрсатади.
  • 220 Вт лик қувватлашда махсус тупроқламалик розеткадан фойдаланиш зарур. Тупроқлама розетка ва ерга тупроқлама сими нима учун тортилади? Бунинг асосий сабаби электр сими орқали келаётган ток ўзгарувчан ток ҳисобланади ва у 160 Втдан 260 Втгача ўзгариши ва бунда 220 дан ортиқча келган ток батареяни ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
  • Элуловлар батареясининг электр қуввати қабул қилиш ҳажми ва уни бошқарувчи тизим турлича бўлади. Электрни қабул қилишни ва сарфланишни бошқарувчи тизим номи эса инглиз техник тилида BMS (Battery management system) деб аталади. Мазкур тизимда ҳам электрни қабул қилиш меъёри белгиланган ва унга меъёридан ортиқча электр узатмаси уланса унинг ишдан чиқишига сабаб бўлади.
  • Узоқ йўлга чиққанда ёки кун давомида шаҳар ичида ҳам тўхтовсиз юрганда, батареядан узлуксиз энергия сарфланиши оқибатида қизийди. Ушбу ҳолатда қизиб турган батареяни тез қувватловчи станцияларда қувватлаш ҳам батерея ҳужайралари қизийди ва тезроқ ишдан чиқишига сабаб бўлади

Электрулов батареяси қанча вақтда ишдан чиқади ва қанча вақтда алмаштирилади?

Батарея бир нечта блоклардан иборат эканлиги инобатга олиниб, айнан ишдан чиққан ёки қувватни тез йўқотувчи ҳолатга келиб қолган батарея блоклари алмаштирилади. Агар, батареядан фойдаланиши ва қувватлаш талабларига риоя қилинса 10 йилгача муаммосиз хизмат қилиши мумкин ва 10 йилдан сўнг батареянинг қувват қабул қилиши 10 фоиздан 30 фоизгача камайиши мумкин.